Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ЕТИБ КЕЛДИ

20 декабрь 2024 йил
image

Бугун хоразмлик болажонларга аталган совғалар Урганч халқаро аеропортида Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари ва жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

 

Янги йил байрами муносабати билан болажонларга давлатимиз раҳбарининг совғаларини тақдим этиш анъанага айланган. Бу йилги байрам совғалари шу кунларда жойларга етказилмоқда.

Бугун хоразмлик болажонларга аталган совғалар Урганч халқаро аеропортида Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари ва жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Мазкур совғалар вилоятдаги 230 нафар оилавий болалар уйлари, “СОС – болалар маҳаллалари” табияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандларига берилади.

Совғалар вилоятда бўлиб ўтадиган "Президент арчаси" байрам тадбирида болажонларга топширилади.

“Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Президентининг Янги йил байрами табриги, 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлар киритилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb