Янгиликлар
"ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ" МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
23 апрель 2025 йил
“Шахмат фестивали”
Бугун Урганч шаҳридаги Ёшлик спорт мажмуасида мактабгача таълим ташкилотларидаги иқтидорли тарбияланувчиларни аниқлаш, ривожлантириш, спортга бўлган қизиқишини шакллантириш мақсадида “Шахмат фестивали” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли И ўринни ўгил болалар ўртасида Урганч шаҳар 30-сон ДМТТ тарбияланувчиси Абдулазиз Хасанов , қиз болалар ўртасида Гурлан тумани 2-сон ДМТТ тарбияланувчиси Кумушой Болтабаевалар эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.