Янгиликлар
Хорижий мутахассислар фаолияти юзасидан ҳисобот тингланди
9 июнь 2026 йил
Хорижий мутахассисларнинг 2025–2026 ўқув йилидаги фаолияти муҳокама қилинди.
“Юксалиш” ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларига жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг 2025–2026 ўқув йилидаги фаолияти муҳокама қилинди.
Тадбирда бошқарманинг Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш шўъбаси бошлиғи Г. Назарованинг ҳисоботи тингланиб, вилоят таълим муассасаларида фаолият юритган 72 нафар хорижий мутахассиснинг иш фаолияти таҳлил қилинди.
Муҳокамалар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, келгусида хорижий мутахассислар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб бориш ва таълим сифатига қўшаётган ҳиссасини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Халқаро тажрибани таълим жараёнига самарали татбиқ этиш, хорижий педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини ошириш йўлидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.