Янгиликлар
ХОРАЗМ ЁШЛАРИ — ИННОВАЦИЯ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДА ЕТАКЧИ!
12 июнь 2026 йил
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов фаол стартапчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг инновацион ғоялари, истиқболли лойиҳалари ҳамда келгуси режалари билан яқиндан танишди.
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов фаол стартапчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг инновацион ғоялари, истиқболли лойиҳалари ҳамда келгуси режалари билан яқиндан танишди.
Мулоқот давомида стартапларни молиялаштириш, уларни амалиётга жорий этиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилиниб, истиқболли лойиҳалар бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ўтказилган миллий танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Танлов якунларига кўра, Хоразм вилояти республика бўйича етакчи ўринни эгаллади. Ғолибликни қўлга киритган хоразмлик ёшлар сони 407 нафарни ташкил этди.
Жумладан:
— 149 нафар ўқувчи ноутбук;
— 44 нафар ўқувчи планшет;
— 18 нафар ўқувчи ақлли соат;
— 132 нафар ўқувчи таълим платформаларида ўқиш учун сертификат;
— 60 нафар ўқувчи китоб хариди учун ваучерлар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, 3 нафар олий таълим муассасаси талабаси ва 1 нафар ўқитувчи ҳам муносиб мукофотларга сазовор бўлди.
Ёшларнинг илм-фан, технология ва сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари Хоразмнинг инновацион тараққиёт йўлидан изчил одимлаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Бу натижалар юртимизда интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ва рақамли келажакни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир.