Янгиликлар

.

Қўшкўпир туманида педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали бўлиб ўтди

17 июнь 2026 йил
image

Фестиваль мактабгача таълим педагогларининг касбий маҳоратини ошириш, инновацион ёндашувларни оммалаштириш ҳамда ўйинга асосланган таълим методларини кенг жорий этишга хизмат қилди.

 

Қўшкўпир туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида **“Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали”**нинг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Фестивалда педагоглар ўзларининг илғор тажрибалари, креатив ёндашувлари ва инновацион ғоялари билан фаол иштирок этиб, ўйинга асосланган таълимнинг самарали усулларини намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра:
1-ўрин — 33-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси;
2-ўрин — 11-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси;
3-ўрин — 20-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси.

Фестиваль мактабгача таълим педагогларининг касбий маҳоратини ошириш, инновацион ёндашувларни оммалаштириш ҳамда ўйинга асосланган таълим методларини кенг жорий этишга хизмат қилди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb