Янгиликлар
Шовот туманида педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали бўлиб ўтди
24 июнь 2026 йил
Мазкур фестиваль мактабгача таълим сифатини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда тарбияланувчиларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим майдон бўлди.
Шовот туманида мактабгача таълим ташкилотлари жамоалари ўртасида **“Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали”**нинг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Фестиваль давомида иштирокчилар замонавий педагогик ёндашувлар, инновацион методлар ҳамда дидактик ўйинлар орқали ўзларининг илғор тажрибаларини намойиш этдилар. Беллашувлар қизғин ва ижодий руҳда ўтиб, жамоаларнинг касбий маҳорати, креатив фикрлаши ҳамда янгича ёндашувлари юксак баҳоланди.
Мазкур фестиваль мактабгача таълим сифатини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда тарбияланувчиларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим майдон бўлди.
Тадбир якунида фестивалда фаол иштирок этган барча жамоаларга миннатдорлик билдирилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб қолинди.