Янгиликлар

.

Хоразм вилоятидаги “Жасорат мактаблари”га қабул учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда

1 июль 2026 йил
image

Жорий ўқув йили учун вилоят бўйича 338 та қабул квотаси ажратилган бўлиб, мазкур ўринлар учун 1 869 нафар талабгор ҳужжат топширган.

 

2026–2027-ўқув йили учун Хоразм вилоятида фаолият юритаётган 13 та **“Жасорат мактаби”**га қабул жараёнининг навбатдаги муҳим босқичи — тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Жорий ўқув йили учун вилоят бўйича 338 та қабул квотаси ажратилган бўлиб, мазкур ўринлар учун 1 869 нафар талабгор ҳужжат топширган.

Тест синовлари давомида номзодларнинг билим даражаси ва интеллектуал салоҳияти белгиланган мезонлар асосида холисона баҳоланмоқда. Синов натижаларига кўра энг муносиб номзодлар қабулнинг кейинги босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Жасорат мактаблари”га қабул жараёнлари очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ташкил этилмоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb